Аморим МЮга 17 ёшли шогиртини 100 миллионга олдирмоқчи

“Спортинг” қанот ҳужумчиси Жованни Кенда фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин.

Mail Sport хабар беришича, инглиз гранд клуби 17 ёшли португалияликка жиддий қизиқмоқда. Transfermarkt унинг нархини 15 миллион еврога баҳолаган. Лекин, Кенданинг товон пули 100 миллион евро этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Рубен Аморим “Спортинг”ни тарк этиб, “Манчестер Юнайтед” мураббийига айланган эди. 17 ёшли вингер унинг қўл остида 18 та учрашувда 2 та гол ва 2 та ассист қайт этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!