
Аморим МЮга А Сериянинг энг кучли қанот ҳимоячиларидан бирини олиб келмоқчи
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоанинг чап қанотига "Интер" аъзоси Федерико Димаркони олиб келишни истамоқда. Бу ҳақда Transfer News Live хабар берди.
Манбанинг қайд этишича, "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқиши Димарко ва "Интер" ўртасидаги янги шартнома бўйича музокараларни мураккаблаштирган.
Федерико Димарко бир неча позицияда ўйнашга қодир. "Интер"да у одатда учта марказий ҳимоячи тизимида бутун чап қанот бўйлаб ҳаракат қилади. Айнан шундай тизим Рубен Аморимга ёқади.
Нуфузли Transfermarkt портали 27 ёшли Димарконинг нархини 50 миллион еврога баҳолаган. Футболчининг "Интер" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган.
Фикрлар