
Аморим МЮнинг яқин келажакдаги мақсадлари ҳақида гапирди
"Манчестер Юнайтед"ни бошқараётган португалиялик мураббий Рубен Аморим "қизил иблислар"нинг келажакдаги мақсадлари ҳақида сўз юритди.
- Клубнинг яқин йиллар учун жиддий мақсади мавжуд. Биз чемпионлик унвонини қўлга киритишимиз шарт. Бунга эришиш учун босқичма-босқич ҳаракат қиламиз. Ўз вазифамизни бажариб, ўйинларда ғалаба қозонамиз, - дея мутахассис сўзларини келтирди манкунианликлар клуби матбуот хизмати.
АПЛнинг янги мавсумидаги дастлабки ўйинда "қизил иблислар" ўз майдонида "Арсенал"га қарши баҳс олиб борди. Унда Аморим шогирдлари минимал ҳисобдаги мағлубиятга учради - 0:1. Турнирнинг иккинчи тури доирасида манчестерликлар "Фулхэм" билан тўқнаш келади.
Комментарии