"Ан-Наср" бош мураббийи: "Криштиану 1-таймда яхши вазиятни кўкка совурди ва бу натижага таъсир қилди"
"Ан-Наср" бош мураббийи Руди Гарсия кечаги "Ал-Иттиҳод"га қарши мағлубият(1:3)дан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Биринчи бўлимда Криштиану қулай яхши вазиятни кўкка совурди. Шундан 28 сония ўтиб, "Ал-Иттиҳод" иккинчи голни урди. Бу ўйиндаги натижага таъсир қилди.
Рақибни табриклайман. Улар илк таймда биздан яхши ўйнади. Иккинчи бўлимни яхши ўтказдик. Бироқ натижага эриша олмадик.
Суперкубокни бой берганимиздан афсусдаман. Шунга қарамай, чемпионатда ҳамон 1-ўриндамиз", - деди мутахассис.
Фикрлар