“Ан-Наср” бош мураббийи мағлубиятда Роналдуни айблади (фото)

“Ан-Наср” яқинда Саудия Арабистони Суперкубоги доирасида “Ал-Иттиҳод”дан мағлубиятга учраб, ярим финалда юришини тўхтатган эди.

Руди Гарсия жамоага қўшилган Криштиану Роналдунинг ўйинидан норози эканини билдирди. Тўлиқ ўйнаган португалиялик юлдуз биринчи бўлим охирида ҳисобни тенглаштириш имкониятини бой берди.

роналду расво

- Роналду биринчи бўлимда жуда қулай вазиятни барбод қилди. Бу ўйин ҳисобига таъсир ўтказган вазиятлардан бири эди. Рақибни табриклайман, улар баҳснинг биринчи ярмида биздан яхши ўйнади.

Иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтирдик, лекин натижани ўзгартира олмадик. Суперкубокдаги юришни тўхтатганимиздан афсусдамиз. Лекин миллий чемпионатда биринчи ўриндамиз, - деди Руди Гарсия.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!