"Ан-Наср" бош мураббийини истеъфога чиқармоқчи. Сабаби...
"Ан-Наср" бош мураббийи Руди Гарсиянинг истеъфоси яқин, дея хабар берди "Marca" нашри.
Маълум бўлишича, франциялик мутахассис хоҳиши билан кийиниш хонасида "ЖЧ-2022" қўшиғи янграй бошлаган. Шу пайт Роналду буни тўхтатишни сўраган ва хонадан чиқиб кетган. Раҳбарият эса бу воқеага реакция билдириб, Гарсияни ўз ишидан озод қилмоқчи.
Руди мавсум бошида клубни қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида "Ан-Наср" Саудия чемпионатида айни пайт 2-ўринда бормоқда.
Фикрлар