
"Ан-Наср" катта суммага сотиб олган ҳужумчисини ижарага бермоқчи
"Ан-Наср" ҳужумчиси Жон Дуран шахсий сабабларга кўра бу ёз бошқа клубга ўтиши мумкин, деб хабар бермоқда Arriyadiyah.
Манбага кўра, 21 ёшли колумбиялик футболчи ижарага берилиши мумкин, чунки у шахсий муаммолари ва руҳий ҳолати сабаб кўплаб қийинчиликларга дуч келяпти. ОАВ маълумотларига кўра, Дуран Саудиядаги клубда йилига тахминан 22 миллион доллар маош олади.
Эслатиб ўтамиз, Дуран 2024 йил январь ойида Англиянинг "Астон Вилла" клубидан 77 миллион евро эвазига "Ан-Наср"га ўтган эди. 2024/2025-йилги мавсумда у Саудия Арабистони чемпионатида 13 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди.
Фикрлар