“Ан-Наср” Роналдунинг душманини чақирди
Криштиану Роналду “Ан-Наср”да жуда ноқулай аҳволга тушиб қолиши мумкин. Клуб раҳбарияти “Атлетико”дан Сауль Ньигесни трансфер қилмоқчи.
Сауль ва Роналду Ла Лига ва халқаро майдонда ўзаро кўп маротаба тўқнаш келган. Уларнинг муносабати яхши эмаслиги айтилмоқда.
2016 йили Роналду етакчилигидаги “Реал” Чемпионлар лигаси финалида Саулнинг “Атлетико”сидан устун келган эди. Ньигес ўша мавсум жами 51 та гол урган Роналдунинг натижаларини тан олмаган.
- “Реал”нинг энг зўр футболчиси Лука Модрич. Уларнинг олдинги чизиғида муҳим ўйинчилар бўлса-да, уларнинг барчасини олдинга Модрич олиб ўтади, - деган эди Сауль Ньигес.
Энди 28 ёшли ярим ҳимоячи саудияликларнинг мўмай даромадли таклифини қабул қилса, ўзи ёқтирмаган португалиялик юлдуз билан бирга тўпишига тўғри келади.
Фикрлар