"Ан-Наср" тўхтамаяпти! Клубнинг кейинги трансфер мақсади аниқ

Криштиану Роналдуни ўз сафига қўшиб олган "Ан-Наср" клуби трансферлар бозорида фаоллик кўрсатишда давом этмоқда.

Таниқли журналист Руди Галеттининг хабар беришича, Саудия клуби Қатар терма жамоаси юлдузи Акром Афифни ўз таркибига қўшиб олиш ниятида. Риёдликлар уни 6 ой муддатга ижарага олишни хоҳламоқда. 

Айни вақтда "Ас-Саад" билан музокаралар ижобий давом этмоқда. Шунингдек, тез орада ушбу трансфер эълон қилиниши кутиляпти. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!