“Ан-Наср”ни амалда Роналду бошқаряпти

“Ан-Наср” бош директори Гидо Фиенга жамоа юлдузи Криштиану Роналдунинг клубга таъсири ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

- Криштиану Роналду – сардоримиз ва нафақат техник нуқтаи назардан, балки хулқ-атвор бўйича ҳам жаҳондаги энг зўр футболчи.

Криштиану клубни бошқармайди, лекин дунёдаги энг яхши ўйинчи сифатида биз қандай ҳаракат қилишимиз кераклиги, мақсадга етишиш учун нималар лозимлигини айтиб туради. У туғма ғолиб ва биз ундан бизни ҳам ғалабаларга ўргатишини сўраймиз.  

Бу йил унинг ёрдамида имкон қадар юқори натижалар ва совринларга эришмоқчимиз. Роналду жамоанинг бир бўлаги, уни клубимизда эканидан мамнунмиз, - деди Гидо Фаенга.

Роналду 2023 йилдан бери “Ан-Наср”да тўп тепиб келади. Унинг клуб билан ҳамкорлиги 2025 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!