Ҳусановнинг “даҳшатли” кўрсаткичлари муҳокамага сабаб бўлди
“Манчестер Сити” фаолиятини ёритиб келаётган нуфузли манба – cityxtra.co.uk сайти экспертлари жамоанинг ўзбекистонлик легионери Абдуқодир Ҳусановнинг Англия лигаси кубоги ярим финалида “Ньюкасл”га қарши ўтказилган биринчи учрашувдаги кўрсаткичларига эътибор қаратди.
Учрашувда Ҳусанов қуйидаги кўрсаткичларни қайд этган:
- 76 та тўпга тегиниш
- 58 та аниқ узатма
- Узатмалар аниқлиги — 94%
- 13 та ҳужумнинг ҳал қилувчи (охирги) учинчи қисмига узатма
- 6 та тозалаш (ҳимояда тўпни узоқлаштириш)
- 4 та тўп тортиб олиш (подкат)
- 4 та тўпни қайтариб олиш
- Ердаги яккама-якка курашларда 4 та ғалаба
- 4 та аниқ узоқ масофага узатма
- 2 та бош билан тўпни қайтариш
- Ҳаводаги яккама-якка курашларда 1 та ғалаба
- 1 та ҳал қилувчи “охирги ҳимоячи” сифатида амалга оширилган тўп олиш
Абдуқодирнинг бу кўрсаткичлари сайтнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида мухлислар томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. Sports.uz портали “Манчестер Сити”нинг бутун дунёга ёйилган ишқибозларининг легионеримиз ўйина билдираётган айрим муносабатларини ўқувчилар эътиборига ҳавола этади.
Figos Taboka:
Агар Ҳусановга доимий ўйин амалиёти берилса, яқин келажакда Серхио Рамос даражасидан ҳам ўтади.
Lee Booth:
Ҳусанов охирги йиллардаги топ-трансферлардан. Унинг келажаги порлоқ.
Andrew Mosley:
Абдуқодирга имконият берилганидан хурсандмиз.
Martin David Byrne:
Ҳусановнинг салоҳияти юқори экани аниқ. Ҳозирнинг ўзида Руьен Диашдан анча кучли.
Michael Owens:
Ҳусановга муносиб баҳо берилмаяпти.
Bhütï Pödölskï:
Ҳусанов дунёнинг биринчи рақамли ҳимоячисига айланиши мумкин.
Stephen Korsah:
Bhütï Pödölskï билдирган фикрга тўлиқ қўшиламан. Ҳусанов АПЛда ҳам энг зўр ҳимоячи. Мураббийлардан унга эътибор қаратишни сўрайман.
Bvuma Boldwin Tanyaradzwa:
Ўзбекистонлик ўйинчи ҳақиқий монстр. Гапимга ишонинг. Унинг фойдали иш коэффициенти ақлбовар қилмас даражада юқори.
Gladstone Minzie:
Ҳусанов ўтган мавсумда ҳам зўр ўйнаган эди. Лекин Гвардиола бирданига ундан фойдаланмай қўйжи. Абдуқодир жаҳон даражасидаги ҳимоячи. “Сити”га айнан мана шунақа ўйинчи керак. Ҳусанов жамоа учун борини беради.
Awa Victor:
Бу йигит ҳар ўйиндабизни қутқаряпти
Habib Habs:
Ҳусанов зўр ўйинчи, бироқ ҳар доим рақибга ташланганида қизил карточка олмасин, деган хавотир уйғонади. Абдуқодир фақат деворга урилганда тўхтайди холос.
Rashid Musa:
Ҳусанов Диашдан камида икки карра кучли. Нега мураббийлар фақат Диашга ишонч билдиради. Ёки бу ерда бошқа гап борми?
Ben Aigbojie:
Пеп, Абдуқодирга қўпроқ ўйин вақти бер, у қўрқмай ўйнайди ва жуда тезкор. Ҳимоя чизиғининг ҳақиқий етакчиси.
INkosi YamAfrika:
Ҳусанов барча ўйинларда ўйнай оладиган ягона футболчи. Энди Диаш билан хайрлашсак ҳам бўлади.
Scott 'Scoot' Scrimgeour:
Ҳусанов зўр ўйинчи, унинг темпи ақлбоқар қилмас даражада, ҳимояланиш қобилиятига гап бўлиши мумкин эмас. Ўқдай учиб, рақибдан тўпни олиб қўйишига қойил қоламан.
Don Takyllah:
Ўзбек машинаси. Ҳусанов ҳимоя турганида ҳеч кимни ўтказмайди. Икки карра қувват билан ўйнаяпти.
Nicholas Njenga:
Ҳеч эътибор берганмисиз, Ҳусанов ҳар доим жамоа жароҳатлар билан боғлиқ инқирозга юз тутганида доим ёрдам беради. Бундан буёғига Гвардиола унга мунтазам ўйин амалиёти беришига умид қиламиз.



Фикрлар