"Андижон"нинг Анталиядаги навбатдаги рақиби ҳақида нималар маълум?

Анталияда йиғин ўтказаётган “Андижон” режага кўра, 16 январь куни ўзини иккинчи назорат учрашувида майдонга тушади.

Хабарингиз бор, илк беллашув 13 январда ўтказилган бўлиб, унда “Бургутлар” Туркиянинг “Сиверек Беледийеспор” жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратгандилар. Навбатдаги спарринг-рақиб эса Венгриянинг “Вашаш” клубидир. Бу Будапешт шаҳри жамоаси ҳисобланади. Айтиш лозимки, 1911 йилнинг 16 март санасида ушбу клубга асос солинган.

Венгия миллий чемпионати II да иштирок этаётган клуб айни пайтда турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. 15 та турдан сўнг 9 ғалаба, 2 дуранг ва 4 мағлубият қайд этиб, тўплар нисбати 25\15 ни ташкил қилган ҳолда 29 очко жамғариб турибди.

Жамоани 45 ёшли маҳаллий мутахассис Габор Эрош бошқармоқда. “Вашаш” клуби Анталия йиғинидаги дастлабки учрашувини Қирғизистоннинг “Азия Талас” клубига қарши ўтказди ва унда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Худди биз каби навбатдаги ўйин ҳам рақиб учун Анталиядаги иккинчи учрашувга айланади.

Шунингдек, бу клуб ўз тарихида 6 карра Венгрия чемпиони ҳамда Кубоги соҳиби саналади.

“Андижон”ни “Вашаш”га қарши қизиқарли ўйин кутмоқда. Беллашув Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади. 

"Бургутлар"ни бундан ташқари олдинда яна 8 та ўртоқлик учрашуви кутмоқда. Жамоанинг Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини эса 18 февралга қадар давом эттирилади. Шу вақт мобайнида йиғин 3 босқични ўз ичига олади. 

Эслатиб зўтамиз, "Андижон" клуби тажрибали легионер ҳужумчи Мартин Боаке билан шартнома имзолади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!