Ана ҳолос! 53 ёшли Майк Тайсон боксга қайтмоқчими?
Супер оғир вазн тоифасида афсонага айланган АҚШлик Майк Тайсон боксга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди.
“Рингга қайтишим эҳтимолдан холи эмас. Чунки ҳали ҳам формадаман. Мен боксни томоша қилишни, у ҳақида ўйлашни, жангчиларнинг янги авлоди билан мулоқот қилишни яхши кўраман. Тезлик ва куч ҳали ҳам мен билан”, - дея, 53 ёшли Тайсоннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Sun.
Майк фаолиятини 2005 йил 11 июнда якунлаган. Унинг ҳисобида56 та жанг, 50 ғалаба ва 6 мағлубият бор.
Фикрлар