Ана холос! АҚШлик мухлис севимли жамоасини ҳақорат қилган одамни вахшийларча ўлдирди
Ads

АҚШнинг «Нью-Жерси» клуби мухлиси Стивен Симмингер қотилликка қўл урди.

Берилган маълумотларга кўра 42 ёшли эркак ўз севимли жамоасини ҳақорат қилгани учун Колин МакГовернни Филадельфиядаги боғ ёнида ўлдириб кетган.

Philly.com сайтининг ёзишича   24 ёшли мархум «Нью-Жерси» ҳақида ноўрин гапларни гапирган. Шундан сўнг Симмингер унга ташланган ва пичоқ билан 10 марта тан жароҳат етказган.

Айбланувчи томон адвокатининг сўзларига кўра унинг мижози ўз ҳаётини ҳимоя қилган. Бироқ, прокурор суд жараёнида Симмингер ушбу жиноятни гиёҳванд моддалар ва спиртли ичимликлар таъсирида қилган деб баҳолаган.

Юқоридаги ҳолатни суд биринчи даражали қотиллик деб баҳолаган. Энди Симмингер жазони ўташ учун январда қамоқхонага йўл олади.