Ана холос! 7:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг Исландия терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Исландия футбол федерацияси Арнар Видарссон терма жамоа бош мураббийлигидан истеъфога чиққанини эълон қилди. Қайд этилишича, бош мураббийни алмаштириш қарори жамоа манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган. Федерация Видарссонга миннатдорчилик билдириб, унинг келажакдаги фаолиятига омад тилади.

Энди Исландия футбол раҳбарияти терма жамоага янги мураббий қидиради.

Эслатиб ўтамиз, Исландия терма жамоаси жорий ҳафта Евро-2024 саралашининг дастлабки икки босқичида Босния ва Герцеговинага ютқазди (0:3) ва Лихтенштейнни (7:0) мағлуб этди.

Маълумот учун, Арнар Видарссон Исландия терма жамоасида 2020 йилнинг декабридан буён фаолият юритиб келаётган эди. Ўтган давр мобайнида терма жамоа унинг қўл остида 31 та учрашув ўтказиб, 8 та ғалаба, 11 та дуранг ап 12 та мағлубият қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!