Ана холос! Андре Силва "Монако"га ўтмайдиган бўлди

"Милан" форварди Андре Силванинг "Монако"га трансфери барбод бўлди. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 23 ёшли португалиялик футболчи монаколиклар билан шахсий шартнома бандлари борасида келиша олмаган.

Таъкидлаш керакки, клублар ушбу трансфер масаласида 30 млн евролик келишувга эришишган эди. Хатто, Силванинг ўзи ҳам “Монако” сафида тиббий кўрикдан ўтишга улгурган эди.

Маълумот учун, Силва “Милан” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсумни “Севилья”да ижарада ўтказди. Унинг “россонерилар” билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!