Ана холос! АҚШнинг санкциялари туфайли Эрон терма жамоаси футболчилари бутсасиз қолишди

Спорт эпикировкалари ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг энг машҳур компанияларидан бири ҳисобланган Nike Эрон терма жамоасига жаҳон чемпионатларида фойдаланадиган бутсаларни етказиб беришдан бош тортди.

VOA's Persia нашри тарқатган хабарга кўра бунга АҚШ ҳукуматининг Эрон Ислом республикасига нисбатан қўллаган санкциялари сабаб бўлган.

Яхшиямки ФИФА регламентида футболчилар фақат бир компания махсулотларидан фойдаланиши кўрсатилмаган. Энди эронликлар бутсаларни бошқа компанияга буюртма қилишларига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ айнан санкциялар сабаб Греция ва Косова терма жамоалари Эрон билан белгиланган ўртоқлик ўйинларини бекор қилишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!