Ана холос! Аргентина Мундиал олдидан жиддий йўқотишга дуч келди

Пауло Дибала Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин. 

"Рома" ҳужумчиси А Серия доирасидаги "Лечче"га қарши ўйинда пенальти тепаётган пайтда жароҳат олди. Аргентиналик беллашувнинг 48-дақиқасида 11 метрлик зарбани голга айлантирди. Бироқ ўша эпизодда унинг чап оёғида оғриқ пайдо бўлди ҳамда майдонни оқсоқланганча тарк этди. 

"Бўрилар" устози Жозе Моуриньо ўйиндан сўнг Дибала бу мавсум майдонга қайтиши қийин эканлигини таъкидлаб ўтди. 

Қатардаги мундиал 20 ноябрь санасида старт олади. Аргентинанинг илк ўйини Саудияга қарши 22 ноябрда Саудия Арабистонига қарши бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!