Ана холос! "Аталанта" бош мураббийи бугун истеъфога чиқиши мумкин
"Аталанта" бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Чемпионлар лигасининг сўнгги тур учрашувидан сўнг истеъфога чиқиши мумкин.
Sportmediaset нашри тарқатган хабарга кўра, Бергамо жамоаси таркиби икки лагерга бўлинган. Айнан шу сабабли, 62 ёшли Гасперини истеъфо бериши мумкин.
Италия ОАВ тарқатган хабарга қараганда, Гасперини ўтган тур "Мидтьюлланд"га (1:1) қарши ўйинда "Аталанта" сардори Алехандро Гомес билан тортишиб қолган ва ўша ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ, унинг ўрнига Йосип Иличични майдонга туширган эди.
Гасперини бугун “Аякс”га қарши бўлиб ўтадиган ўйиндан сўнг, истеъфога чиққанини эълон қилиши кутилмоқда.
Жан Пьеро Гасперини “Аталанта”ни 2016 йилдан буён бошқариб келаётган эди. Унинг бошқарувида “Аталанта” ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.
Фикрлар