Ана холос! "Аталанта" етакчиси депрессияга тушиб қолди

"Аталанта" клуби ярим ҳимоячиси Йосип Иличич руҳий муаммоларга дуч келди.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, 32 ёшли словениялик футболчи депрессияга тушиб қолган. Шунинг учун клуб раҳбарияти мавсум якунланишини кутиб ўтирмасдан уни ўз ватанига жўнатиб юборган.

Эслатиб ўтамиз, “Аталанта” бугун А Сериянинг сўнгги 38-турида “Интер”га қарши ўйнайди. 12 август куни эса бергамоликлар ЕЧЛ 1/4 финал босқичида ПСЖга қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, Иличич бу мавсум “Аталанта” сафида жами 34 та ўйинда 21 та гол ҳамда 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!