Ана холос! "Атлетико" Ла Лигага арз қилди. Гризманн трансфери бекор қилиниши мумкин

Мадриднинг "Атлетико" клубидан Антуан Гризманн "Барселона" клубига трансфер қилинган эди.

"Атлетико" Ла Лигадан ушбу трансферни бекор қилишни сўраб, мурожаат қилди, - деб хабар бермоқда "Reuters"

Каталонияликлар футболчи учун 120 млн евро тўлашди. Мадрид клуби бу маблағни етарли эмас деб бахоламоқда. 1 июль куни форварднинг трансфер нархи 200 млн евродан 120 млн еврога туширилган эди. "Атлетико" клубининг маълум қилишича, франциялик футболчи 14 май куни жамоани тарк этишини ошкор қилган. Бундан келиб чиқиб, футболчи ва "Барселона" олдиндан келишиб олишган.

Ла Лига президенти Хавьер Тебас сўзларига кўра, Гризманнинг "кўк-анорранглилар"га қилинган трансфери бекор қилиниши мумкин.

"Атлетико" шикоят аризаси билан мурожаат қилди ва Гризманнинг трансфери борасида шубха уйғотди. Бу борада аллақачон иш олиб борилмоқда. Аммо бу иш билан шуғулланадиган инсонлар бор ва якуний қарорни улар қабул қилишади. Футболчининг трансфери бекор қилиниши мумкинлиги хақиқат. Ла Лига вазиятни тартибга солишга мажбур," - деди Хавьер Тебас.

Эслатиб ўтамиз, француз "Барса" таркибида "Челси"га(1:2) қарши ўртоқлик ўйинида дебют қилишга ҳам улгурди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Gulmurod Tuxtashev
25/07/2019 08:19
Гризман ва Бейл масаласи хар кун хар хил кўринишда интернет сайтларини зериктирвордида.