Ана холос! Балотелли Италия термасидан таклиф олди
Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини айни пайтда Туркия чемпионатида “Адана Демирспор” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Марио Балотеллига яна бир бор имконият беришга қарор қилди. Бу ҳақда италиялик журналист Фабрицио Романо хабар тарқатмоқда.
31 ёшли ҳужумчи турк клуби билан 2024 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга. Жорий мавсумда Балотелли 20 та учрашувда майдонга тушиб, саккизта гол ва тўртта ассистга муаллифлик қилди.
Балотеллига яқинда “Ньюкасл” таклиф билан чиққан эди.
Италия терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш учун ўтиш турнирида Шимолий Македония билан куч синашиши лозим. Агар улар ғалаба қозонса, кейинги учрашувни Португалияга қарши ўтказади.
Марио Балотелли Италия терма жамоаси сафида 2010-2018 йиллар давомида 36 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 та гол ёздириб қўйган.
Фикрлар