Ана холос: "Барселона" афсонаси Хави "Реал"га мухлислик қилмоқда

 
Ҳозир Қатарнинг "Ас-Садд" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган "Барселона"нинг собиқ сардори Хави "Реал" футболчилари орасида ҳимоячи Марсело ва ярим ҳимоячи Лука Модричга мухлислик қилишини тан олди.
 
- Зинедин Зидан "Реал"да ажойиб муҳитни шакллантира олди, - дейди Хави. - Бу клубда иқтидорли футболчилар кўп ва улар ўз ишининг устаси. Яширмайман, мен Марсело ва Модричга мухлислик қиламан. Улар зўр ўйнаяпти.
 
 
Хави 1998-2015 йиллар давомида "Барселона"да тўп сурган ва жамоа билан саккиз марта Испания чемпионати, уч марта мамлакат кубоги ва тўрт бор Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!