Ана холос! "Барселона" Гризманн учун "Атлетико"га яна қўшимча пул тўлади

"Барселона" ва "Атлетико" клублари франциялик ҳужумчи Антуан Гризманнинг трансфери бўйича юзага келган муаммога ечим топишди.

El Mundo тарқатган хабарга қараганда каталонияликлар Гризманнинг трансфери учун “матрасчилар”га яна қўшимча 15 млн евро товон пули тўлаб берган. Энди мадридликлар Антуаннинг трансфери масаласида ҳеч каерга шикоят қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” раҳбарияти “Барселона”ни Гризманн билан баҳордаёқ, яъни унинг товон пули 200 млн евролик пайтида келишувга эришганини таъкидлаб, ушбу масалада Ла Лига раҳбариятига шикоят билан чиққан эди. Таъкидлаш керакки, “кўк-анор ранглилар” Гризманни ёзда, яъни товон пули 120 млн еврога тушган пайтида расман сотиб олишган эди.

Маълумот учун, Антуан Гризманн жорий мавсум “Барселона” сафида жами 10 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!