Ана холос! "Барселона" Пикедан катта миқдорда қарз бўлиб қолди
"Барселона" ўз ҳимоячиси Жерар Пикедан деярли 100 миллион евро қарздор, деб хабар бермоқда Sport.es.
Манбага кўра, футболчи маошини қисқартириш сиёсати амалга оширилганда маошини камайтирмаган, балки тўловларни кейинроқ муддатга кўчиришга рози бўлган. Шу тариқа, Каталония клуби ундан сўнгги икки мавсум учун 82 миллион эвро, шунингдек, охирги шартнома узайтирилгани учун бонус сифатида яна 15 миллион эвро қарздор бўлиб қолган.
Клуб раҳбариятининг бу борадаги позицияси бошқача. Баъзи раҳбарлар Пикенинг қарзи масаласини ёпишни таклиф қилишса, бошқалари трансферларга эътибор қаратишни афзал кўрмоқда.
35 ёшли Пике ўтган мавсум "Барселона" сафида жами 39 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол урди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар