Ана холос!
Ads

Мюнхеннинг "Бавария" клуби яқиндагина "Манчестер Юнайтед"дан истеъфога чиққан Жозе Моуриньонинг хизматларига қизиқиш билдира бошлади.

Don Balon нашри тарқатган хабарга кўра немис гранди раҳбарияти жамоанинг амалдаги бош мураббийи Нико Ковачга ишонмаяпти ва мавсум якунлангач унинг ўрнига бирорта тажрибалироқ мутахассисни жалб этмоқчи. 47 ёшли хорватиялик мураббийнинг ўрнини эса айнан Моуриньо эгаллаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, мавсум якунлангач “Бавария”ни Арьен Роббен, Франк Рибери, Жером Боатенг, Матс Хуммельс, Давид Алаба, Томас Мюллер ва Роберт Левандовски каби етакчилар тарк этиши айтилмоқда.