Ана холос! "Бавария" етакчиларидан бири бу йил бошқа майдонга тушмайди

"Бавария" ўзининг расмий сайтида ярим ҳимоячи Йозуа Киммихнинг жароҳати ҳақида маълумот берди.

Юқоридаги манбага кўра, 25 ёшли футболчи 2020 йилда бошқа майдонга туша олмайди. Шифокорлар унинг январь ойида сафга қайтишини айтган.

Киммих "Боруссия" Дортмундга (3:2) қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олган эди. У жорий мавсум “Бавария” сафида 11 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!