Ана холос! "Бавария" Левандовскини Польша терма жамоасига қўйиб юбормаслиги мумкин

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски бўлажак ўйинларда Польша терма жамоасига ёрдам беролмаслиги мумкин.

Bild нашрининг маълум қилишича, немис гранди футболчи қайтганидан сўнг, карантинга олиниши сабаб, польшалик футболчини терма жамоа ихтиёрига қўйиб юбормаслиги мумкин. Агар Левандовски Польша терма жамоасидан қайтгач 2 ҳафталик карантинга олинса, "Унион" ва "РБ Лейпциг"га қарши муҳим ўйинларни ўтказиб юборади.

Айтиш лозимки, агар карантин 5 кундан ортадиган бўлса, "Бавария" футболчини терма жамоага қўйиб юбормаслик ҳуқуқига эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!