Ана холос! "Бавария" Левандовскини сотиб юбормоқчи. Харидор ҳам аниқ

“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport Deutschland нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 32 ёшли польшалик футболчига “Реал”дан жиддий қизиқиш бор. Робертнинг агенти Пини Захави мижозига қизиқиш билдираётган бир нечта клублар билан музокаралар олиб бормоқда.

“Бавария” коронавирус пандемияси туфайли юзага келган молиявий қийинчиликлар туфайли Левандовскини сотиб юборишга тайёр. Немис гранди ўз тўпурарини 60 млн еврога баҳоламоқда.

“Реал” президенти Флорентино Перес Чемпионлар лигасининг 2012/13 йилги мавсумида “Боруссия” Дортмунд сафида айнан Мадрид клуби дарвозасига 4 та гол ургандан сўнг мухлис бўлиб қолган. Шундан буён у Левандовскини ўз жамоасида кўришни хоҳлайди.

Роберт Левандовски жорий мавсум Бундеслигада жами 26 та ўйинда майдонга тушди ва ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 36 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!