Ана холос: “Бавария” мухлислари майдонга пул улоқтиришди (фото)
Ads

УEФА тартиб-интизом ва этика қўмитаси ЕЧЛ 5-туридан ўрин олган “Андерлехт” – “Бавария” ўйинида меҳмонлар мухлисларининг тартибсизлик  қилишгани учун иш очди.

Кеча бўлиб ўтган баҳсда мюнхенлик мухлислар майдонга таъқиқланган предметлар отишган ва таъқиқланган баннерлар кўтаришган эди.

Аниқроғи германиялик мухлислар ушбу ўйин учун чиқарилган чипталар қимматлиги сабаб майдонга қалбаки пулларни сочишган эди.

Боиси, меҳмонлар учун чиқарилган чипталар нарҳи нақд 100 еврони ташкил этди.