Ана холос: Беллингем “Реал”дан кетадиган бўляпти

  • 15 октября, 06:18
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал”нинг энг асосий ўйинчиларидан Жуд Беллингем келажаги ҳақида муҳим ва жиддий қарор қабул қилишига тўғри келмоқда. Англиялик футболчи ўз юртига қайтиб кетиш ҳақида бош қотира бошлади.

Tecno

Гап шундаки, Хаби Алонсо 22 ёшли ярим ҳимоячини тўртта учрашувдан фақат биттасида бошланғич таркибда майдонга туширди. Бу ҳолат Беллингемнинг халқаро карьерасига таъсир қилди.

Англия миллий терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаган Жудни октябрь ойидаги йиғин ва ўйинларга чақиргани йўқ. Германиялик мутахассис терма жамоага номзодлардан ўз клубларида  мунтазам майдонда тер тўкишни талаб қилмоқда.

Экспертлар Жуд Беллингем “Реал”нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо қўллаётган ўйин схемаларига мос келамаётганини таъкидламоқда. Футболчининг ўзи ҳам клуб раҳбариятига испан мураббийининг бошқарув услуби ёқмаётганини маълум қилган.

Football Insider нашрининг ёзишича, бу масала Беллингемнинг Англия Премьер-лигаси клубларидан бирига ижарага кетиши билан якунланиши мумкин. Ҳар ҳолда Жуд даражасидаги футболчи Мадриддан кетадиган бўлса, гранд клубларнинг эътиборидан четда қолмаслиги ҳозирдан аниқ.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию