Ана холос! Бензема “Манчестер Юнайтед”га кетиши кутиляпти
“Реал”нинг асосий тўпурар Карим Бенземанинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади.
Гарчи томонлар ҳамкорликни давом эттириши кутилаётган бўлса-да, ҳали муносабатлар янги битим орқали расмийлаштирилгани йўқ.
El Nacional нашрининг маълум қилишича, 35 ёшли тўпурар фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Франциялик ҳужумчига “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг харидор бўлмоқда.
Бундан ташқари, жаҳоннинг энг бадавлат клубига айланган “Ньюкасл” ҳам Бенземага мўмай даромад келтирадиган шартнома беришга тайёр.
Бензема “Реал”да 2009 йилдан бери тўп тепмоқда. Бу давр ичида у жами 622 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 334 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларини 160 марта голли пас билан таъминлаган.
Фикрлар