Ана холос: Бир футболчига 9 та жамоа харидор
Нидерландия чемпионатида “Фейеноорд” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Квинтен Тимбернинг харидорлари кўпайиб кетди.
22 ёшли универсал ярим ҳимоячини тўққизта жамоа ўз сафига чорламоқда. Харидорлар “Арсенал”, “Ливерпуль”, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”, “Тоттенхэм”, “Атлетико Мадрид”, “Боруссия Дортмунд”, “Монако” ва “Наполи” сингари номдор жамоалардир.
Квинтен “Арсенал” таркибида ўйнаётган Юрриен Тимбернинг эгизаги экани кўпчилик билмакса керак.
Квинтен жорий мавсумда еттита учрашувда учта голли пас берди ва ўзи ҳам бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Бу футболчи “Аякс” тарбияланувчиси ҳисобланади. Профессионал даражада “Утрехт” жамоасида ҳам тўп тепган. “Фейеноорд” ярим ҳимоячиси айни пайтда 8 миллион еврога баҳоланяпти.
Фикрлар