
Ана холос: Боатенг ўз исмидан норози экан
Германиянинг “Айтрахт Франкфурт” клуби ярим ҳимоячиси Кевин-Принс Боатенг ўз исмини у қадар яхши кўрмаслигини айтиб ўтди.
“Менинг либосимда Принс номи туширилган. Чунки мен ўз исмимни ёқтирмайман. Менга Келвин деб исм қўйишган. Келвин-Принс ажойиб исм бўлар эди. Бироқ ҳеч ким менинг исмим туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномада нотўғри ёзилганлигини билмайди. Афсуски, менинг онам бу хатони тўғрилай олмаган. Шундан сўнг, мен Кевин бўлиб қолдим”, – деб унинг сўзларини келтириб ўтди Sky Sports.
Фикрлар