Ана xолос! Бокс бўйича Пан Америка Олимпиада саралаш турнири бекор қилинди
Бугунги кунда дунёдаги пандемик ҳолат кўплаб мусобақаларга ўз таьсирини кўрсатмоқда. Бокс бўйича олимпиада ўйинлари саралаш турнирлари ҳам ҳали барча минтақалар бўйлаб якунига етиб улгурмаган. Май ойида Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида Пан Америка минтақаси бўйича ўтказилиши керак бўлган саралаш мусобақаси ҳам қолдирилди. Ушбу мусобақада 80 та давлатдан жами 400 та иштирокчи 46 та йўлланма учун баҳс олиб бориши режа қилинган эди. Энди лицензиялар AIBA рейтингига кўра бериладиган бўлди. Европа минтақаси бўйича саралаш турнири эса июнь ойида давом эттирилади. Бундан бир кунлар олдин Францияда бўлиши режа қилинган жаҳон квалификацион турнири ҳам бекор қилинган эди.
Фикрлар