Ана холос! Бокс бўйича Рио Олимпиадаси ҳакамлиги борасидаги можоролар давом этмоқда

  • 22 ноябрь, 2019, 12:31
  • 0
  • Бокс

Халқаро Олимпиа Қўмитаси Рио Олимпиадасида иштирок этган бокс ҳакамларини Токио 2020 Олимпиадасида иштирок этишга йўл қўйилмаслигини маълум қилди. 2016 йилги тўрт йилликнинг энг муҳим мусобақасида нохолисликка йўл қўйилганлиги гумон қилинган 36 та ҳакам иши қайта кўриб чиқилган аммо AIBA бирорта жанг натижасида ноҳақлик йўқ деб топган.

"Боксчилар манфаатини биринчи ўринга қўйиш, тоза жанг ва адолатни таъминлаш учун шундай қарорга келинди",- деди ХОҚ расмийларидан бири.

Қолаверса, навбатдаги Олимпиадада жанглардаги ҳар бир раундларда ҳакамларнинг берган очколари ҳам очиқ эълон қилиб борилиши айтилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!