Ана холос! Бокс тарихидаги энг тезкор ғалаба 1-раунднинг 1-сониясида қайд этилди

  • 28 август, 2018, 12:48
  • 0
  • Бокс

Оғир вазнли боксчи америкалик Кертис Харпер (13−6, 9 KO) ва нигериялик Ефе Аягба (6−0, 5 KO) ўртасидаги жангда энг тезкор ғалаба қайд этилди.

Жанг олти раунд этиб белгиланган эди. Ҳаммаси яхши бошланаётган эди, бироқ ҳеч нарса сенсацияга тўсқинлик қилмади. Жангга рухсат берилган вақтда америкалик бокси рингдан тушиб, зални тарк этди.

Якунда Харпер дисквалификация қилинди ва нигериялик боксчига ғалаба ёзилди.

“Ғалаба”нинг аниқ сабаблари номаълум. Журналистлар маълумотларига кўра, америкалик боксчи “жанг учун кам ҳақ тўлашаётгани ва ҳурмат қилмагани” учун жангни тарк этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!