Ана холос! Боксчиларимиз ҳам энди легионер ёхуд икки нафар ўзбек боксчиси ҳинд жамоаси шарафини ҳимоя қилади
Sports.uz сайтининг мухбирига маълум бўлишича, 2 декабрдан 21 декабрга қадар Ҳиндистонда ҳаваскор бокс бўйича шаҳарлараро турнир бўлиб ўтади. Бу турнирда турли шаҳарлар ўз жамоасига эга бўлади ва ҳар турда 2 жамоанинг бир вазндаги боксчилари ўзаро куч синашади. Бизга қизиқ томони эса ушбу мусобақада 2 та ўзбекистонлик боксчи ҳам ижара асосида қатнашиши кутилмоқда. 57 кгда Aбдумалик Ҳалаков Панжоб шаҳрининг “NCR Panjob Royals” ва 69 кг Жаҳонгир Раҳмонов “ODISHA WARRIORS “ жамоалари сафида ҳаракат қилишади. Ҳозирги кунда Ҳинд бокси жадал ривожланаётганини ҳисобга олсак бир томондан бу мусобақа ёшларимизга катта тажриба орттириш учун ҳизмат қилади.
Фикрлар