Ана холос! Бразилиялик футболчи Хитой терма жамоасида ўйнаш учун 80 млн евро сўрамоқда

"Цзяньсу Сунин" клубининг бразилиялик ҳужумчиси Алекс Тейшейра Хитой фуқаролигини қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 30 ёшли футболчи Хитой фуқаролигини олишга тайёр, фақат бунинг учун 4 йиллик шартнома ва 80 млн евро талаб қилмоқда. Агар томонлар келишувга эришса, Тейшейра “ЖЧ-2022”да Хитой терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиши мумкин.

Алекс Тейшейра "Цзяньсу Сунин" клубида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 153 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 73 та гол ҳамда 43 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!