Ана холос! Бу футболчи "Рома"да қолиш учун маоши камайишига ҳам рози
Сержиу Оливейра ҳар қандай ҳолатда ҳам "Рома"да қолмоқчи. Клуб раҳбарияти эса ушбу футболчини "Порту"дан тўлиқ сотиб олиш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда, аммо римликлар келишилган 13 миллионни тўлиқ тўлашни истамаяпти.
Шу сабабдан муқобил ечимлар изланмоқда. Рим клуби 29 ёшли португалиялик футболчи учун тўловни айтилган миқдорда, бироқ кечиктирилган усулда тўлашни ёки арзонроқ сумма эвазига дарҳол сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳолатда футболчи маошининг бир қисмидан воз кечиш эвазига "Рома"да қолиши мумкин ва у бунга тайёр. Боиси Сержиу Римда ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда.
Айни дамда ярим ҳимоячи йилига 3 миллион евро маош ҳамда мавсум учун қўшимча бонуслар олади.
Сержиу Оливейра жорий мавсум А Серияда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Фикрлар