Ана холос! Буффон яна
Ads

Италиялик афсонавий дарвозабон Жанлуижи Буффон яна "Ювентус"га қайтиши мумкин.

GianlucaDiMarzio.com тарқатган хабарга кўра 41 ёшли посбон туринликлар сафига қайтиб, асосий дарвозабон Войцех Щеснига ўринбосар бўлишга тайёр. Шу тариқа жамоанинг иккинчи рақамли дарвозабони Маттиа Перин тез орада жамоани тарк этиши мумкин.

Маълумот учун, Буффон “Ювентус” сафида 2001-2018 йилларда тўп сурган. У сўнгги мавсумни ПСЖда ўтказди ва 25та ўйинда 25та гол ўтказиб юборди.