Ана холос: “Челси” 12 нафар футболчини ҳайдаяпти. Кетадиганлар номи ошкор қилинди

“Челси” раҳбарияти жамоа таркибини тубдан ўзгартиришга қарор қилди. Кейинги йилларда “аристократлар” энг кўп янги ўйинчи олган ва трансферга ўта катта миқдорда пул сарфлаган клубга айланиб қолганди.

Журналист Никола Скиранинг тасдиқлашича, шу ёз клуб 12 нафар футболчи билан хайрлашадиган бўляптию.

Кетадиганлар рўйхатига уч нафар дарвозабон – Кепа  Аррисабалага, Жорже Петрович, Гэбриел Слонина киритилди.

Ҳимоячилардан Бенжамин Чилуэлл, Трево Чалоба, Маланг Сарр хизматидан воз кечилади.

Ярим ҳимоя вакилларидан Чезаре Казадей ва Андрей Сантос, ҳужумчилардан  Раҳим Стерлинг, Датро Фофана, Ромелу Лукаку ва Армандо Бройя ўзига тезроқ бошқа жамоа топиши керак.

Бу футболчиларнинг бирортаси янги бош мураббий Энцо Мареско режасига киритилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!