Ана холос! Чехия терма жамоаси ҳужумчиси 27 ёшидаёқ бутсаларини михга илди

Праганинг “Спарта” клуби ҳужумчиси Вацлав Кадлец профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

27 ёшли чехиялик футболчи ўзининг инстаграмдаги саҳифасида маълум қилишича, тиззасидаги жароҳати унга бошқа футбол ўйнаш имконини бермайди.

Маълумот учун, Кадлец Чехия терма жамоасида 16 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 4 та гол уришга эришган. У шунингдек “Айнтрахт” ва “Мидтьюлланд” клубларида ҳам тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!