Ана холос! Чусовитина 53 ёшида Олимпиадада иштирок этмоқчи!

Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина 2028 йилда Лос-Анжелесда (АҚШ) бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида қатнашиш истаги борлигини маълум қилди.

Шу ойда 49 ёшга тўладиган Чусовитина Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга кирита олмади. Гимнастикачи жароҳати туфайли сўнгги саралаш турнирини тарк этди.

- 2028 йилги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритишга ҳаракат қиласизми?

"Ҳа", деб ёзган Чусовитина ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Гимнастикачи, шунингдек, бутун фаолияти давомида у ҳеч қачон спортни тарк этиш хаёлига келмаганини таъкидлади.

Маълумот учун, Чусовитина фаолияти давомида саккизта Олимпия ўйинларида иштирок этган. У 1992 йил Барселонада бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида МДҲ Бирлашган терма жамоаси таркибида жамоавий турнирда олтин медални, шунингдек, 2008 йил Германия терма жамоаси таркибида Пекин Олимпиадаси кумуш медални қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!