Ана холос! Дибала, Бонуччи, Артур ва яна бир қанча футболчилар "Ювентус"да қаллоблик қилган бўлиши мумкин

"Ювентус" сафида ўйнаган ва ўйнаб келаётган бир неча футболчи маош борасида фирибгарлик қилгани учун 1 ойга дисквалификация қилиниши мумкин. Бу ҳақда "La Repubblica" нашри хабар берди. 

Италия футбол федерацияси маош бўйича Турин клубининг қаллобликлар амалга оширган бўлиши мумкинлигини текширмоқда. Федерация қоидаларини бузган ҳолда клубдан товон пули ёки мукофот пули олган футболчилар номи ҳам маълум бўлгани айтилмоқда.

Унга кўра, рўйхатдан ҳозирда "Рома"да тўп тепаётган Пауло Дибала, айни дамда "Ливерпуль" вакили Артур ва "Торонто" аъзоси Федерико Бернардески ўрин олган. Шунингдек, "Ювентус" футболчилари Адриен Рабьо, Войцех Шченсни, Леонардо Бонуччи, Хуан Куадрадо, Уэстон Маккенни ҳам бу рўйхатда борлиги қайд этилган. 

Маълумот ўрнида, 20 январь санасида туринликлардан 15 очко олиб ташланган эди. Бунга сабаб сифатида клуб футболчиларнинг трансфер нархини ошириб кўрсатганликда, шунингдек, ходимларнинг нархини камайтирганликда ва футболчиларнинг маошининг ҳақиқий ҳажмини яширганликда айбланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!