Ана холос: Эрик тен Хаг “Манчестер Юнайтед”ни топшириб, бошқа суперклубда иш бошлайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг кейинги йили жамоадаги ишини топшириши мумкин.

Журналист Ян Оге Фьортофтнинг ёзишича, нидерландиялик мутахассис “Боруссия Дортмунд”ни бошқаришни таклиф қилишмоқда.

- Германиядан кутилмаган янгилик. Эрик тен Хаг “Боруссия”ни бошқарадиган бўляпти. Эсингизда бўлса, дортмундликлар маслаҳатчиси Заммер бу мутахассисни илгари “Бавария”га ёнлаган эди. Энди 2024 йили уни Дортмундга олиб келмоқчи. Нима бўлишини кузатамиз, - деб ёзди Фьортофт.

Айни пайтда “Боруссия”ни Эдин Терзич бошқармоқда. Унинг клуб билан келишуви 2025 йилнинг июнигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!