Ана холос! Еттинчи дивизион клуби Холандни сўраб, таклиф юборди

Англия чемпионатининг 7-дивизионида иштирок этаётган “Эштон Юнайтед” раҳбарияти Эрлинг Холандни ўз таркибига қўшиб олиш учун “Манчестер Сити”га таклиф юборгани ҳақида баёнот берди.

Маълумотларга қараганда, бу жамоа норвегиялик ҳужумчини Қатарда бўладиган жаҳон чемпионати даврида 18 кунга ижарага олмоқчи.

Қатардаги мундиаль 20 ноябрь – 18 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Футбол оламининг энг нуфузли мусобақасида Норвегия терма жамоаси иштирок этмайди. Англия премьер-лигаси вакиллари жаҳон чемпионати давомида таътилга чиқади.

“Эштон Юнайтед” бу даврда Эрлинг Холанднинг ўйин амалиётини таъминлаш беришини айтиб, уни ижарага олмоқчи.

- “Сити” ўйнамайди. Биз Холанднинг формасини ушлаб туришига ёрдам бермоқчимиз. Эрлинг олти ҳафта гол ўйнаганидан бизда тўп тепгани мантиқлироқ бўларди. Биз ҳужумчи жамоамизга тўғри келади, деб ҳисоблаймиз, - деди “Эштон Юнайтед” менежери Робинс Майкл Клегг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!