Ўзбекистонга ютқазган терма жамоа мундиал учун таркибини эълон қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Миср миллий терма жамоаси матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси орқали 2026 йилги жаҳон чемпионати учун жамоанинг кенгайтирилган қайдномасини эълон қилди.

Мисрлик мутахассис Ҳусам Ҳасан бошқараётган жамоа таркибига 27 нафар футболчи киритилди. Якуний рўйхат тузилаётганда бир нафар футболчи чиқариб ташланади.

28 май куни Миср терма жамоаси Қоҳирада Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Кенгайтирилган қайднома қуйидагича кўриниш олган:

Дарвозабонлар: Муҳаммад Эл-Шенави («Ал-Аҳли»), Мустафа Шубейр («Ал-Аҳли»), Ал-Маҳди Солиман («Замалек»), Муҳаммад Алаа («Эл-Гуна»).

Ҳимоячилар: Муҳаммад Ҳани («Ал-Аҳли»), Ҳамди Фатҳи («Ал-Вакра»), Рами Рабиа («Ал-Айн»), Яссер Ал-Ханафи («Ал-Аҳли»), Ҳоссам Абдулмажид («Замалек»), Муҳаммад Абдулмунем («Ницца»), Карим Ҳафез («Пирамидс»), Аҳмад Ал-Фоту («Замалек»), Тарек Алаа (ZED).

Ярим ҳимоячилар: Марван Аттиа («Ал-Аҳли»), Муҳанад Абдулмунем («Пирамидс»), Эмам Ашур («Ал-Аҳли»), Маҳмуд Собир (ZED), Набиль Эмад («Ал-Нажма»), Мустафо Зико («Пирамидс»), Зизо («Ал-Аҳли» Қоҳира).

Ҳужумчилар: Трезеге («Ал-Аҳли»), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»), Ҳессем Ҳассан («Овьедо»), Умар Мармуш («Манчестер Сити»), Ҳамза Абдулкарим («Барселона»), Иброҳим Адель («Нордшелланд»), Актай Абдаллаҳ («Энппи»).

Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичида мисрликлар “G” квартетида Бельгия, Эрон ва Янги Зеландия терма жамоаларига қарши ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Миср терма жамоаси ўтган йили “2025 Al Ain International Cup” турнирида Ўзбекистон миллий терма жамоасига 0:2 ҳисобида ютқазган эди. Ғалаба голларининг ҳар иккисини Остон Ўрунов киритган.

Ҳусановнинг айбини айтишди!

Ҳусанов “Сити”ни голдан қутқарса бўларди!? Абдуқодирнинг ўйини қандай баҳоланди?
Ҳусановдан ташқари яна бир ўзбек футболчиси Европа Чемпионлар лигасида қатнашади

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!