Ана холос: Файзуллаев тез орада ЦСКАдан кетиши мумкин...

Россия Премьер-лигасининг 13-турида ЦСКА футболчилари ўз майдонида турнир жадвалида биринчи ўринда бораётган “Краснодар” футболчиларини мағлубиятга учратди.

Муҳим учрашувда “армиячилар”ҳужумчиси Фёдор Чалов киритган ягона голга Аббосбек Файзуллаев супер пас узатди.

2023_10_29_055

Айни пайтда россиялик экспертлар, мураббийлар, футбол жамоатчилиги вакиллари “Краснодар”нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйилган учрашув ва унда фаол ўйнаган футболчилар ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдирмоқда.

Россияда хизмат кўрсатган мураббий Валерий Непомняший ўйин борасида фикр билдирар экан Аббосбек Файзуллаевнинг келажагани оид қарашларини ҳам айтиб ўтди.

- “Армиячилар” бор муаммоларга қарамасдан, ҳужум чизиғида барқарор ва жуда ишончли ўйин намойиш этмоқда. Бош мураббий Владимир Федотов таркиб тўлиқ шаклланмаган ҳолатда ҳам барқарор ўйнаш мумкинлигини кўрсатяпти.

Бу беллашувнинг иккинчи бўлимида “Краснодар” футболчиларида ҳисобни тенглаштириш учун кўп имконият бўлди. Лекин шу куни омад ЦСКА томонида эди, - деди Валерий Непомняший.

Ўзбек футболига бегона бўлмаган мутахассис кейинги пайтда ЦСКА етакчиларидан бирига айланган ва ҳужумларни ташкил этишда жонбозлик кўрсатаётган Аббосбек Файзуллаев ҳақида ҳам фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Валерий Непомняший 2006 йилда “Пахтакор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий бўлган. Шу боис, тажрибали мутахассис ўзбек футболини яқиндан билади.

- Аббосбек Файзуллаев қишда ЦСКАни тарк этиши мумкин. Табиийки, фаолиятида кўтарилиш бўлади. Унинг Европага кетиш эҳтимоли катта. Чунки Файзуллаев “армиячилар” сафида жуда яхши ва юқори савияда ўйнаяпти.

Муҳим жиҳати шуки, ўзбек легионерига санкция чекловлари таъсир қилмайди ва унинг трансферини расмийлаштиришда ҳеч қандай муаммо бўлмайди, - деди Валерий  Непомняший.

IMG_4159

Таъкидлаш жоизки, анчадан бери Туркиянинг “Фенербаҳче” клуби Файзуллаевга жиддий қизиқиш билдираётгани ва қишки трансферлар вақтида уни ўз сафига қўшиб олишга уриниши ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. Бундан ташқари, турк клуби мутасаддилари ўтган ой Хитойда ташкил этилган Ўзбекистон ва Вьетнам терма жамоаларининг ўртоқлик учрашувида Аббоснинг ўйинини кузатгани ҳақида ҳам маълумотлар бор.

Аббосбек Файзуллаевнинг ўзи ҳам келажакда кучли лигаларда ўйнаш истагида эканини очиқ айтган. Ҳужумкор футболчимиз “Барселона” мухлиси ҳисобланади ва келажакда “Камп Ноу”да ўйнашни орзу қиляпти.

Файзуллаев ЦСКА енгилмас рақибни қандай ютганини сирини айтди

"Барса"да ўйнаган футболчи Файзуллаевга баҳо берди

Шомуродовнинг ишлари яхши томонга ўзгарди

Раньери муҳим ўйин олдидан Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!