"Барса"да ўйнаган футболчи Файзуллаевга баҳо берди

Россия Премьер-лигасига ёзда келган футболчилар орасида Аббосбек Файзуллаев ҳақиқий кашфиёт бўлди.

Москванинг ЦСКА клуби “Пахтакор” тарбияланувчисини августнинг бошида ўз сафига қўшиб олган эди. Мухлису мутахассислар илк маротаба хориж чемпионатига йўл олган ёш футболчининг фаолияти қандай давом этиши бўйича турлича тахминларни илгари сурди.

Россия футболи жисмоний кучга асослангани боис, айрим мутахассислар ихчамгина Аббосбекнинг ўз ўрнини топа олишига шубҳа билан қарагани ҳам сир эмас.

Файзуллаевга нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйиш учун бир неча учрашув кифоя қилди холос. Айни пайтда 20 ёшли футболчи “армиячилар”нинг ҳужумларини ташкил қилишга масъул. Стандарт вазиятларда ҳам бош ролда Аббоснинг ўзи.

2023_10_21_034

Кейинги пайтда россиялик экспертлар, мураббийлар, футбол жамоатчилиги ўзбек легионерининг ўзига хос устун томонлари ҳақида жуда кўп мулоҳазаларни билдирди.

Ўз даврида ЦСКА, "Эспаньол", "Барселона", "Херенвен" ва "Фейеноорд" каби жамоаларда ўйнаган Игорь Корнеев Аббосбек Файзуллаевнинг Россия Премьер-лигасига тўғри келмайдиган асосий камчилигини ва футболчи бу вазиятдан қандай чиқиб кетаётгани ҳақида гапирди.

volga (1)

Файзуллаевнинг  яхши шаклланган техникаси ўйинни ташкил қилиш, майдонда ўзи ўйлаган ва истаган ишларни амалга оширишини таъминлаб беряпти. Камчиликларидан бири жисомнан бақувват эмаслигидир. Лекин тезкорлиги, чаққон ва енгил ҳаракатлари билан ҳамда дриблинг ишлатиб, мураккаб вазиятлардан чиқиб кета олади, - деди Игорь Корнеев.

Дарҳақиқат, ЦСКА ўйинларини таҳлил қилаётган мутахассислар Аббосбек Файзуллаевнинг креатив ўйин услуби, кутилмаган қарорларни қабул қила олиши, тезкорлиги, дриблинги, майдонни яхши кўра олиши, аниқ ва ҳал қилувчи пасларга усталиги, ўзи ҳам турли масофалардан кучли зарба беришга қодирлигини алоҳида таъкидлаб келмоқда.

Бундан ташқари, ўзбек футболчиси ЦСКА мухлислари меҳрини ҳам қозонди. Файзуллаев жамоасининг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси, деб эътироф этилди.

Россия Премьер-лигасида ЦСКАнинг “Крилья Советов”, “Спартак” ва “Рубин”га қарши ўтказган беллашувларида учрашувнинг энг яхши футболчиси соврини ҳам айнан легонеримизга насиб қилди.

30640.120880.789

Таъкидлаш лозимки, яқинда Аббосбей Файзуллаев келажакда Испания гранди "Барселона"да ўйнаш истаги борлигини маълум қилганди. 

Шомуродовнинг ишлари яхши томонга ўзгарди

Раньери муҳим ўйин олдидан Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!